Спалетти "Интер"га Луис Густавони олиб келмоқчи

14 июнь, 17:02 174

Спалетти

 “Интер” клуби янги бош мураббийи Лучано Спаллетти “Вольфсбург” ярим ҳимоячиси Луис Густавони миланликлар таркибида кўришни истамоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича, “нерадзуррилар” аллақачон бразилиялик футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган. Хабарларга қараганда томонлар  келишувга эришишга яқин туришибди.

Маълумот учун, Густавао якунланган мавсум Германия Бундеслигасининг 27та турида майдонга тушган. Унинг “Вольфсбург” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.