Спаллетти: Икарди сардор бўлиб қолаверади

14 июнь,2017, 17:55 304

Спаллетти: Икарди сардор бўлиб қолаверади

Яқиндагина Миланнинг “Интер” клубига бош мураббий этиб тайинланган Лучано Спаллетти жамоа сардорини алмаштириш ниятида эмаслигини айтиб ўтди. Унга кўра шу пайтгача “нерадзуррилар”га сардорлик қилиб келган Мауро Икарди ўз вазифасини бажаришда давом этади.

“Мауро Икарди жамоа сардори ҳисобланади ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Лекин у муомаласини тўғрилаши ва ўзининг бор имкониятини ишга солиши керак”, - дейди 58 ёшли мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор италян нашрлари “Интер” 24 ёшли аргентиналик футболчини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Икардининг нарҳи эса 110 млн еврога баҳоланмоқда.