Спаллетти: "Интер"да Рамос, Иньеста ва Санчесларни кўрмоқчиман

“Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоага қишги трансфер мавсумида ким қўшилиши мумкинлиги ҳақида хазиллашди.

- Ўйлашимча, трансфер борасида биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Раҳбарият ҳали қайси футболчини сотиб олишимиз борасида бизга ҳеч қандай вазифа қўйгани йўқ, шу боис мен бу саволга жавоб бера олмайман.

Агарда менинг фикримни сўрасангиз, мен “қора-кўк”лар сафида Серхио Рамос, Иньеста ва Алексис Санчесни кўришни хоҳлайман ва музокараларни ташкил қилиш учун харакат қиламан, - дейди Спаллетти Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, хозирда “Интер” А Серияда 40 очко билан етакчилик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!