"Спартак" - "Харлем" фожеасига 35 йил тўлди

20 октябрь,2017, 12:00 156

Бундан роппа-роса 35 йил муқаддам УЕФА кубоги доирасида бўлиб ўтган Москванинг “Спартак” ҳамда Голландиянинг “Харлем” клублари ўртасидаги ўйинда футбол тарихидаги энг дахшатли фожеалардан бири содир бўлган эди.

Маълумот учун, 1982 йилнинг 20 октябрь куни бўлиб ўтган ўйиндан сўнг “Лужники” стадионидан чиқиш вақтида кўплаб инсонлар ҳалоқ бўлишган. Бу борадаги расмий маълумотларга кўра ўшанда 66та инсон бевақт ҳаётдан кўз юмган.