"Спартак" 10-марта Россия чемпиони бўлди

8 май, 08:30 234

Кеча бўлиб ўтган "Зенит" ҳамда "Терек" жамоалари баҳсида кутилмаганда питерликлар 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу эса Москванинг "Спартак" клубига муддатидан аввал Россия чемпионлигини тақдим этди.
Таъкидлаш керакки, "Спартак" 1992, 1993, 1994, 1996, 1997, 1998, 1999, 2000 ва 2001 йилларда мамлакат чемпионлигини тантана қилган.