"Спартак" "Милан" ҳужумчисига қизиқмоқда

Италиянинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси М’Байе Ньянг Москванинг  “Спартак” клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Итальян нашрларида ёзишларича, москваликлар унинг учун 18-20 млн евро тўлашга тайёрлар.

“Милан” уни қўйиб юборишга қарши эмас. Боиси, Ньянг бош мураббий Винченцо Монтелланинг режаларига кирмайди. Бироқ футболчининг ўзи бунга хали ижобий жавоб қайтармади.

Маълумот учун, Ньянг ўтган мавсумни ижара асосида “Уотфорд”да ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!