Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Айни кунларда пойтахтимизда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Республика Олимпия заҳриралари коллежи мезбонлик қилаётган мусобақанинг регламентига кўра, дастлабки икки кунда классик кураш усталари гимламда баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда барча вилоятлардан жами 160 нафар полвон курашди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, ўз вазн тоифаларида Илҳом Баҳромов, Аҳмаджон Маҳмудов, Арам Варданян, Жалгас Бердимурадов, Иброҳим Икромов, Феруз Тўхтаев, Маҳмуд Бахшуллаев, Фазлиддин Намозов, Муҳаммадали Шамсиддинов ва Далер Рахматов олтин медални қўлга киритишди. Ҳар бир вазн тоифасида совринли ўринлардан жой олган спортчиларга термадан жой берилиб, 5 ой давом этадиган ўқув-йиғин вашғулотларига жалб қилинади. Маҳаллий ва хорижий йиғинлар доирасида ўзини кўрсатган курашчилар Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига саралаб олинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!