"Спорт олами-2017" VI ихтисослаштирилган кўргазмасидан фоторепортаж

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Китоб олами – 2017” I Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси, “Болалик дунёси – 2017” II Халқаро болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси ҳамда “Спорт олами – 2017” VI ихтисослаштирилган кўргазмаси иш бошлади. 
Мазкур кўргазмаларда олтмишга яқин маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда. Китоб маҳсулотлари, болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган озиқ-овқат, кийим-кечак, турли ўйин жиҳозлари ва ўйинчоқлар, ўқув қўлланмалари, спорт инвентарлари ва жиҳозлари, спорт кийимлари ва спорт озуқа маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Манба: uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!