“Спорт” телеканали “Локомотив” – “Динамо” ўйинини жонли кўрсатади

20 июнь,2017, 12:46 239

“Спорт” телеканали “Локомотив” – “Динамо” ўйинини жонли кўрсатади

 

Олий Лиганинг 14-туридаги эътиборли баҳсларидан бири Тошкентда «Локомотив» ва «Динамо» ўртасида бўлиб ўтади.

Жорий йилги мавсумни муваффақиятли ўтказаётган ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув мухлисларда катта қизиқиш уйғотган. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйинни «Спорт» телеканали «Локомотив» ва «Динамо» ўртасидаги учрашувни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

Ушбу баҳс бугун соат 19:00да Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бошланади. Ўйинга кириш бепул. Учрашувни навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқариб боради.