Спорт ва поп-юлдузлари тўқнашган нуқта. Майкл Джордан ва Майкл Джексон

8 май,2017, 17:40 1032

Спорт ва поп-юлдузлари тўқнашган нуқта. Майкл Джордан ва Майкл Джексон

1991 йилда Майкл Жексон ўзининг афсонавий Dangerous альбомини ёзиб тугатди. Бир ярим йил ўтар-ўтмас телепродюссер Фили Роузнинг уйига унинг эски қадрдони Девид ташриф буюрди. Девид Nike, Apple, Pepsi ва Mersedes-Benz каби йирик компаниялар учун қатор реклама роликларини тайёрлаганди. Энди унга Жексоннинг жамоасидан таклиф тушаётган эди. Майкл ўзининг Jam қўшиғи учун Лос-Анджелесда клип суратга олишни режалаштираётган эди. Майкда тайинли режа бўлмаса-да, клипда ким рол ўйнаши аниқ эди...Ҳа, гап Майкл Жордани ҳақида.

Клипмейкерлар бирмунча қийинчиликларга дуч келишди. Жорданинниг бўш вақтини топиш мушкул эди. Шунингдек, ўша пайтда, яъни 1992 йил апрель-май ойларида қоратанли таксичини ўлдириб қўйган полициячилар ишига норозилик билдириб намойишга чиққанлар Лос-Анджелес кўчаларида талайгина эди. Натижада, суратга олиш ишларини Чикагога кўчиришга тўғри келди. Аммо Жорданин “тутиб келиш” масаласи ҳали ҳам очиқ қолаётган эди. “Майкл мени ўз клипида рақсга тушишга ундашини билардим. Ғалати эмасми? Лекин Майкл билан, айнан ўша Майкл Жексон билан бирга вақт ўтказишга менда бошқа имкон бўлмаслигини тушуниб, рози бўлдим”.

Олдинда яна бир муаммо бор эди. Икки афсонавий Майклларнинг Чикаго кўчаларида суратга тушиши қандай шов-шувга сабаб бўлишини бир тасаввур қилиб кўринга!

Клипмейкелар ишни шаҳар жанубидаги хароба бир уйда олиб боришга, маҳаллий полиция бошлиғига эса майонез рекламаси учун ролик тайёрлашларини айтишга келишиб олишди. Полицияга кўрсатилган барча ҳужжатларда чиндан ҳам майонез фирмаси тўғрисида гап борарди. Аммо вақти келиб, тўғрисини айтиш керак...

Жексон бу ерга катта автобусда етиб келди. Тансоқчилар қуршовида уйга кириб кетмоқчи бўлган юлдуз полициянинг назаридан қочиб қутула олмади: “Жин урсин, ахир бу Майкл Жексон-ку! Кўзларимга ишонмайман. Кўпроқ полициячиларни жалб қилиш керак”.

Уч соатдан кейин ўзининг BMWсидан тушиб келаётган Жорданини кўрган полиция бошлиғи ўзини тамомила йўқотиб қўйди: “Э худойим, ақлдан озяпман, шекилли”.

Ярим соат ўтар-ўтмас, бу хароба уйнинг олдида тўпланган полициячилар тўдасини кўрган киши “Ҳойнаҳой бу ерда асирларни сақлашяптиёв”, деган хаёлга бориши ҳеч гап эмас эди.

Ичкарида эса... Жордани Жексондан рақс сабоқларини оларди.Ҳаммаси ҳеч қандай сценарию  тайёргарликсиз борарди. Клип ғояси жуда оддий: Жордани  Жексонга баскетбол ўйнашни ўргатади, ўз навбатида ундан рақс ҳаракатларини ўзлаштиради. Жордани ўзини камера қаршисида рисоладагидек тутар, поп-юлдуз эса тўп ортидан югуришдан завқ оларди.

Суратга олиш ишлари бир неча кун давом этди, аниқроғи Майкл тўсатдан ғойиб бўлиб қолгунича. Клипмейкерга Майклнинг озгина ушланиб қолиши ҳақида хабар беришганда у кўчада олиниши керак бўлган тасвирлар билан шуғулланиб турармиз, деб қўя қолган эди. Кун бўйи Майклдан хабар бўлмагач, унга боғланишга уриниб  кўрган Девид, “ Жексон бошқа биров билан учрашув белгилаган. Клин суратга олиш кутиб туради”, деган жавобни олди. “Миллион долларлик клипдан ҳам муҳимроқ яна қанақа учрашув бўлиши мумкин?”. “Гап шундаки, учрашувни АҚШ президенти белгилаган...”

Ҳа, бунақа вазиятда ҳатто миллион долларлик клип ҳам кутиб тура олади...

Саодат Абдурахманова таржимаси

Манба: sports.ru

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.