Спортчи ва мураббийлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ–5106-сон фармони ва 2017 йил 21 ноябрдаги “Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3402-сон қарорига асосан спорт соҳасида эришган алоҳида ютуқлари учун бир қатор мураббийлар, спортчилар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади.

Ушбу давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти билан бирга “Ёшлар куни” арафасида ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Спорт соҳасида “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар

– Мамбетназаров Исламбек Муратбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийи

– Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Сурхондарё вилояти)

– Рустамов Ойбек Ровшанжон ўғли - Фарғона вилояти “Қўқон-1912” профессионал футбол клуби аъзоси

– Баҳромов Илҳом Исмоил ўғли - Республика олимпия захиралари коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Самарқанд вилояти).

Мазкур давлат мукофоти билан тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!