Спортчиларимизни табриклаймиз!

13 ноябрь, 17:45 407

Бугун ўзбек спортчида ўзига хос ном қолдирган бир қатор спортчиларимиз ўз таваллуд айёмларини нишонламоқдалар.

Хусусан, бокс бўйича терма жамоамиз етакчиларидан бири Хуршид Тожибоев ва эркин кураш бўйича Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари совриндори Умиджон Исмановлар 27 ёшни қарши олишди.  

Шунингдек, ўзбек гимнастика мактабининг ёрқин намоёндаларидан бири, Пекин олимпиадаси бронза медали соҳиби ва спорт гимнастикаси бўйича бир неча карра Жаҳон чемпиони Антон Фокин ҳам 34 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан биз ҳам ҳамюртларимизни ушбу қувончли кун билан табриклаган ҳолда, оилавий ҳаётларида ва спортчилик фоалиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.