"Спортинг" Коэнтрауни ижарага олди

20 июнь, 14:25 69

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау тез орада Лиссабоннинг “Спортинг” клуби сафига бориб қўшилади.

A Bola нашрининг маълум қилишича, португалияликлар 29 ёшли футболчини ижарага олиш борасида “қироллик клуби” билан келишувга эришган. Унга кўра ижара шартномаси бир йил муддатга ва кейинчалик футболчини тўлиқ сотиб олиш шарти билан имзоланади. Келишувнинг молиявий томонлари эса ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси аъзосининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.