"Спортинг" ниҳоят "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб оладиган бўлди

19 июнь, 21:24 345

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Фабио Коэнтрао фаолиятини ўз Ватанида давом эттирадиган бўлди. Португалиялик футболчи 2017/18 йилги мавсумни «Спортинг»да ўтказади, дея хабар бермоқда Маrca нашри.

«Спортинг» раҳбарияти «Реал» билан Коэнтраонинг бир йиллик ижараси борасида келишувга эришди. Яқин соатлар ичида лиссабонликлар ушбу келишув амалга ошганлигини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, 29 ёшли футболчи якунланган мавсумда «Реал» сафида 6 та ўйинда иштирок этди, холос.