Станчу Европа лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди

11 март, 08:55 313

Станчу Европа лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор ушбу ҳафтада Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки баҳслари бўлиб ўтди.
Бельгиянинг "Андерлехт" клуби ярим ҳимоячиси Николае Станчу УЕФА томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра мусобақанинг ҳафта футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда. Таъкидлаш керакки Станчу АПОЕЛ дарвозасига урилган ягона гол эвазига мухлисларнинг 37% овозига сазовар бўлган.


Станчу бу кўрсаткич борасида "Генк" футболчиси Руслан Малиновскони (25%), "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генриха Мхитарянни (23%) ва "Копенгаген" форварди Расмус Фалькни (15%) ортда қолдирди.