Старрижни Ла Лигада кутишмоқда

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Даниэль Старриж фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Sport Bible нашрининг хабар беришича англиялик футболчининг хизматларига чемпионат пешқадамларидан бири ҳисобланган “Валенсия” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра ушбу трансфер давралар оралиғида амалга оширилиши мумкин.

Айтиш лозимки, Старрижга “Валенсия”дан ташқари “Бетис” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!