Стерлинг "Арсенал"га қарши майдонга тушиши мумкин

29 март, 22:20 383

Стерлинг

“Манчестер Сити” клуби вингери Рахим Стерлинг премьер-лиганинг 30-турида “Арсенал”га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стерлинг Англия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Литвага (2:0) қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт Стерлинг белидан жароҳат олгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Таъкидлаш керакки, Стерлинг жароҳат олганига қарамасдан “канонирлар”га қарши баҳсга қадар соғайишга ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс 2 апрель куни бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.