Стивен Жеррард: “Ливерпуль”да ван Дейкни кўришни хоҳлардим

7 июнь, 09:28 289

Стивен Жеррард: “Ливерпуль”да ван Дейкни кўришни хоҳлардим

 

“Ливерпуль” жамоаси собиқ ярим ҳимояичис Виржил ван Дейк мерсисайдликларнинг “Саутгемптон” аъзоси Виргил ван Дейкни харид қилмоқчи эканига ўз муносабатини билдирди.

“Виржил ван Дейкни “Ливерпуль” либосида кўришни хоҳлардим. Унинг ўйинлари менга ёқади. Виржил “Селтик”да ўйнаб юрган дамларида ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлган. Ўшандаёқ уни “Ливерпуль”га олиб келиш керак эди.

Тўғри, ван Дейкнинг трансфери оз пулни ташкил қилмайди, аммо ишончим комил у “қизиллар”га мос тушади ва сарфланган маблағни оқлай билади”, – деди Стивен Жеррард .

Аввалроқ “Ливерпуль” жамоаси голландиялик футболчининг трансфери учун 60 миллион евро сарфлашга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.