Стивен Жеррард: Роналду "Олтин тўп"га ҳақли

4 июнь, 18:25 632

Стивен Жеррард: Роналду


“Ливерпуль” клубининг афсонавий футболчиларидан бири Стивен Жеррард “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп”га лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Олтин тўп”ни Роналду олиши керак, чунки у кўпгина ўйинларда ҳал қилувчи вазифасини бажарди. Афсуски, у хет-трик қайд эта олмади, – дейди Жеррард.

Эслатиб ўтамиз, “Ювенус”га қарши баҳсда Роналду дубль қайд этиб, “Реал”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишида асосий футболчилардан бири бўлди.