“Сток Сити” Руни учун 52 млн евродан воз кечишга тайёр, аммо...

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Уэйн Руни бошқа бир премьер-лига вакили – “Сток Сити”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Mirror нашрининг хабар беришича, АПЛнинг ўртамиёна жамоаси тажрибали ҳужумчи учун 45 млн фунтдан (таҳминан 52 млн евро) воз кечишга тайёр.

Бундай қиммат трансферни “Сток”нинг бош ҳамкори Bet365 компанияси молиялаштиради. Таъкидлаш керакки, Британиянинг йирик букмекерлик контораси ушбу суммани ҳеч қандай қийинчиликсиз топа олади.

Бу борадаги асосий муаммо шундаки, “Сток Сити” Рунини кўндириши бироз қийин кечиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!