"Сток Сити" Хесени қўшиб олишга яқин

13 август, 15:29 244

 

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин. Бу ҳақда La Nazione нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Англиянинг “Сток Сити” клуби испаниялик 24 ёшлик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Хесенинг ўзи ҳам карьерасини АПЛда давом эттиришни истамоқда.

Маълумот ўрнида, олдинроқ парижликлар Хесени “Фиорентина”га ижарага беришни хоҳлашмаганди.