“Сток Сити” камерунлик зўр ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

8 август, 00:24 160

“Сток Сити” камерунлик зўр ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

Англиянинг “Сток Сити” жамоаси ҳужумчи Эрик Шупо-Мотингни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

28 ёшли футболчи инглиз жамоасига сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. У жамоа билан уч йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун ўтган мавсумда камерунлик футболчи “Шальке-04” сафида Бундеслигада 23 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.