“Сток Сити” қария дарвозабон билан хайрлашди

26 май, 18:10 219

“Сток Сити” қария дарвозабон билан хайрлашди

Англиянинг “Сток Сити” жамоаси раҳбарияти жамоа 6 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди. Бу ҳақда жамоа ўзининг расмий сайтида хабар берди. Улар орасида 41 ёшли қария дарвозабон Шей Гивен ҳам бор.

Ирландиялик посбоннинг амалдаги шартномаси якунига етди ва янги келишув амалга оширилмади. Ундан бошқа яна икки дарвозабон Даниэль Бахман хамда Харри Истедлар ҳам жамоани тарк  этишди.

Шунингдек, ҳимоячилар Жоэл Тейлор ва Лиэм Эдвардс, ҳужумчи Жорж Уоринг ҳам “Сток” сафини тарк этишди.

Маълумот учун, Шей Гивен 2015 йилдан буён “Сток Сити” сафида тўп суриб келаётган эди. Ҳозирга қадар 41  ёшли кипер жамоа сафида 11 баҳсда майдонга тушиб, 22 бор ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган.