"Сток Сити" химоячиси билан шартномани узайтирди

18 апрель,2017, 22:35 281

Англиянинг "Сток Сити" жамоаси химоячи Глен Жонсон билан шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, "Сток Сити" Глен Жонсон билан бир йиллик келишувга эришган. 

Глен Жонсон клуб сафида ортда қолаётган мавсумда 19 бор майдонга тушишга муваффақ бўлди.