Стол теннисчиларимиз Таиландда бўлиб ўтаётган Халқаро очиқ турнирда иштирок этмоқда

30 март,2017, 08:40 521

Стол теннисчиларимиз Таиландда бўлиб ўтаётган Халқаро очиқ турнирда иштирок этмоқда

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси масъул ходими Хусан НАСРУЛЛАЕВ “SPORTS.UZ” сайти учун хабар қилади:

-Таиландда Халқаро рейтинг очколарини берувчи очиқ турнир старт олди. Мусобақаларда 17 та давлатдан 224 нафар спортчи иштирок этмоқда. Беллашувлар 2 та ёш тоифасида ўтиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон шарафини Ольга Ким, Камилла Халикова, Геннадий Левченко, Ислом Султонов, Дилафрўз Азимова каби теннисчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Бугун саралаш мусобақасининг 2-куни. Кеча 2 нафар спортчимиз рақибларини доғда қолдиришди. Айни пайтларда Ислом Султонов Хитой Тайпейи ва Геннадий Левченко Сингапур вакили билан “ҳисоб-китоб” қилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистонлик стол теннисчиларининг бундай нуфузли мусобақада иштирок этиши беллашувлар нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Таиланд, Хитой Тайпейи, Япония, Сингапур, Корея, Австралия, Малайзия каби давлатлардан ташриф буюрган Осиё ва Олимпия ўйинлари иштирокчилари, Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндорларининг яккалик, жуфтлик ва аралаш баҳсларда қатнашиши мусобақанинг кескин ва муросасиз курашларга бой бўлишини кўрсатиб турибди.

Мусобақалар 2 апрель куни ниҳоясига етади.