Стротман "Рома" билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтиради ва йилига 3 млн евро олади

Римнинг “Рома” клуби хавбеки Кевин Стротман тез орада “бўрилар” билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашринг маълум қилишича голландиялик ярим ҳимоячи римликлар билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Агар ушбу келишув имзоланса Стротманнинг йиллик маоши 3 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Кевиннинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжаланган.

"Рома" ўз майдонида "Аталанта"ни енга олмади

“Рома” Кевин Стротман билан шартномани узайтириши мумкин

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!