Суарес “Барселона” тарихига кирмоқда

“Барелона”нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес кеча Испания Ла лигаси 36-турида “Вильяреал”га қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди.

Кечаги гол Суареснинг “блаугранасалар” сафидаги 83-голи эди ва у бу борада “Барса”нинг собиқ футболчиси Христо Стоичковга етиб олди. Фақат болгариялик собиқ футболчига 83 та гол киритиш учун 175 та ўйин керак бўлган. Суаресга эса 95 та ўйин етарли бўлди.

Луис “Барселона” тарихидаги энг яхши тўпурарлар топ-10 лигига кириши учун яна 40 та гол киритиши керак. Боиси, “Барселона”нинг 40 йиллардаги собиқ футболчиси Мариано Мартино ҳисобида айнан 123 та гол мавжуд ва у клуб тўпурарлари тарихидаги энг яхши 10 тўпурардан биридир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!