Суарес "Барселона"ни тарк этмоқчи эмас

14 ноябрь,2017, 14:55 144

Суарес

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси​ Денис Суарес яқин вақт ичида жамоасини ўзгартирмоқчи эмас, дея хабар беради Испаниянинг Sport нашри.

Аввалроқ матбуотда 23 ёшли испаниялик футболчига “Наполи” жамоаси жиддий қизиқиш билдираётганлиги маълум қилинган эди.

Бироқ “кўк-анорранглилар” устози Эрнесто Вальверде​ бу футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.