Суарес "Бетис" устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди

“Барселона” клуби хужумчиси Луис Суарес Примеранинг 20-тури доирасида “Бетис” устидан қозонилган йирик (5:0) ғалаба ҳақида айтиб ўтди.

- Стадионга келганлар учрашувдан бахра олишлари мумкин эди ва футбол тарихидаги энг зўр ўйинчининг майдондаги ҳаракатларини кузатишлари учун яхши имконият бўлди десам адашмаган бўламан.

Биз бу беллашувнинг натижалари ва ажойиб ўйин кўрсатканимиздан  бахтлимиз, - дейди Суарсес Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи ушбу мавсумда 17 учрашувда майдонга тушиб, 15 марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва 5 марта ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!