Суарес: “Ливерпуль” сардори бўлиш азоб

 

“Барселона”га келгунга қадар “Ливерпуль”да тўп сурган Луис Суарес Аннглия премьер-лигасида жамоа сардори сифатида ўйнаш оғир эканини тан олди. Суарес жамоанинг биринчи сардори Стивен Жеррард йўқлигида жамоадошларини майдонга бошлаб тушарди.

- Менга панада қолиш кўпроқ ёқади, - деди Луис Суарес. – Мен доим жамоага ёрдам беришга тайёрман, аммо қарор қабул қилишга келганда ўзимни йўқотиб қўяман. Мен “Ливерпуль”да сардорлик қилдим. Анча қийналдим. Чунки мен аслида уятчан одамман.

Луис Суарес “Ливерпуль”да уч ярим йил тўп сурди ва бу давр мобайнида уругвайлик ҳужумчи 133 та учрашувда 82 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!