Суарес Неймарнинг "Реал"га кўчиши ҳақида

“Барселона” хужумчиси Луис Суарес Неймарнинг “Реал”га трансфери  ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Неймар “Барса”дан Парижга кўчиб тўғри иш қилдими?

- Неймар мустақил қарор қабул қила оладиган ёшда.У жамоамизда ўзини бахтли ҳис этарди,шу боис унга бу трансфер осон кечди деб айта олмайман. Биз ҳаммамиз унинг танловини қабул қилишимиз керак.

Биз уни ҳеч қачон айбламаймиз, балки унинг клуб ривожи учун қўшган катта ҳиссаси учун яхши кўрамиз. Трансфер бўйича танловни эса Неймар ўз оиласи билан бирга қабул қилган

25 ёшли хужумчининг “Реал Мадрид” клубига ўтиши ҳақида турли хил миш-мишлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мен бу каби гапларга ишонмайман. Бундай трансфернинг амалга ошишига кўзим етмайди.  Бунга сабаб эса Неймарнинг “кўк-анорранглилар”га бўлган севгиси ва содиқлигидир, - дейди Суарес Marca нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!