Суарес: Узоқ вақт гол урмаганимда хавотирга тушардим

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг фикрича, форварднинг маълум вақт гол ура олмаслиги нормал ҳолат. Жорий мавсумда уругвайлик футболчи бир неча бор шундай ҳолатларга дуч келди.

“Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Қанча уринмасанг ҳам, тўп рақиб дарвозасидан шунчаки жой олишни истамайди. Менимча бу нормал ҳолат. Агар узоқ вақт гол ура олмаганимда хавотирга тушардим. Ҳозир эса вазият ундай эмас. Омадсизлик якунланишини билардим”, – деди Суарес.

Жорий мавсумда Луис Суарес Ла Лиганинг 14 ўйинидан 11 тасида майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!