Суарес бугун "Барселона"нинг асосий таркибида майдонга тушади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес яна жамоанинг асосий таркибига қайтди ва у бугун “Бетис”га қарши баҳсда майдонга туша олади.

Эслатиб ўтиш лозимки, уругвайлик футболчи жорий ҳафта Испания кубоги доирасида бўлиб ўтган “Эспаньол”га (1:0) қарши баҳсда заҳирада қолдирилган эди. Marca нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде Суаресни бугунги учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ майдонга туширмоқчи.
Маълумот учун, Суарес жорий мавсум Ла Лигада жами 16та баҳсда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 13та тўп киритиб, 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!