Суарес ва Месси акцияда иштирок этишди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Уругвай ҳамда Аргентина (0:0) терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, ушбу баҳс аввалида ҳар иккала терма жамоа етакчилари – Луис Суарес ҳамда Лионель Месси 2030 йилги мундиалга мезбонлик қилишни мақсад қилган Уругвай ҳамда Аргентина мамлакатларини қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этишди.

Таъкидлаш лозимки, айнан Уругвай ҳамда Аргентина давлатлари 2030 йилги жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!