Суарес яна жароҳат олди

1 сентябрь,2017, 07:35 771

Суарес яна жароҳат олди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес яна жароҳат олди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 30 ёшли ҳужумчи Испания суперкубоги учун бўлиб ўтган “Реал”га қарши баҳсда жароҳат олган ва Ла Лиганинг дастлабки турини ўтказиб юборган эди. Бироқ, Аргентинага қарши муҳим ўйингача соғайган футболчи ушбу учрашувда яна жароҳат олди.

Маълумот учун, Уругвай ҳамда Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди.