Суареснинг агенти “Наполи”дан бўлган қизиқиш борасида гапириб ўтди

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Денис Суареснинг агенти Феликс Генде мижозининг “Наполи”дан бўлган қизиқиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Radio CRC хабар бермоқда.

- Биз “Наполи” ва бошқа клублардан бўлган қизиқиш борасида ҳеч қандай хабарларни эшитмадик. Менинг мижозим “Барселона”ни яхши тушуниб турибди. Уни ҳали каталонияликлар билан шартномаси бор. У сўнгги ойда камроқ майдонга тушгандир. Аммо кейинги мавсум Денис ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлиши мумкин, - дейди Феликс Генде.

Маълумот ўрнида, Денис Суарес бу мавсум Ла Лигада 22 ўйинда 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!