Суннат Мамадалиев: Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз

 

Ўзбекистон кубоги 1/16 баҳсида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси   “Орол”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг беллашувда дубл қайд этган ярим ҳимоячи Суннатилла Мамадалиев ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. “Орол” жамоасига ҳурматни сақлаган ҳолда жуда яхши жамоа экан. Кейинги босқичга чиққанимиз билан барчани табриклайман. Навбатдаги кубок бахсида “Бухоро”га қарши ўйнаймиз ва муҳлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддамиз, - дейди  Мамадалиев.

Маълумот ўрнида, 30 март куни олий лига 4-тур доирасида "Насаф" билан қаршида куч синашади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!