Суннатилла Мамадалиев: Бизни қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат

19 май,2017, 17:45 318

Суннатилла Мамадалиев: Бизни қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат

Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.Ўйиндан сўнг жамоа ярим химоячиси Суннатилла Мамадалиев  беллашув  борасида фикрларини "Сўғдиёна" матбуот хизмати билан бўлишди. 


- Бугун жудаям ажойиб ўйин бўлди. “Шўртан” жамоасини “Сўғдиёна” бир неча йиллар давомида енголмай келганди. Бугун эса ушбу анъанага чек қўйдик. Биз жамоа бўлиб ўйнадик. Жамоадошларим ҳам майдонда ажойиб ўйин кўрсатишди. Омад бизга кулиб боқди ва биз бугун ғалабага эришдик.Биз фақат ғалаба учун курашдик. “Шўртан” ни жудаям ҳурмат қиламан. Мен узим ҳам ушбу жамоада ўйнаганман. “Шўртан”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаган муҳлисларимизга раҳмат-дейди Мамадалиев