Суннатилло Мамадалиев, Ҳасанбой Эргашев ва Аббос Омонов “Шўртан” йиғинида иштирок этмоқда

 

Шу кунларда чемпионатимизнинг иккинчи даврасига қизғин ҳозирлик кўраётган “Шўртан” таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, В.Легай ва Г.Кочнев қўл остида ўтаётган машғулотларда Суннатилло Мамадалиев (“Сўғдиёна”), Ҳасанбой Эргашев (“Навбаҳор”) ва Аббос Омонов (“Машъал”) каби футболчилар иштирок этишмоқда.

Камолиддин Раҳимов: ФИФА “Шўртан”ни 1-лигага туширилиши тўғрисида қарор қабул қилган. Биз ФИФАга эътироз хати юборганмиз

Аслида, бу футболчилар “Шўртан” учун бегона эмас. Ҳар уч нафар ўйинчи ҳам ўтган йили Ғузор жамоаси шарафини ҳимоя қилишган эди. Тақдир таққозоси билан улар яна жонажон жамоаларига қайтишди ва “oқ бўрилар”нинг иккинчи даврадаги зафарли юришларига ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

“Шўртан” мураббийликка номзодлар билан музокаралар олиб бормоқда

Шу ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтиш керак, 11 июль санасида “Шўртан”нинг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз саломатликларини текширувдан ўтказишади ва тайёргарлик жараёнларини давом эттириш мақсадида яна жамоанинг Ғузордаги қароргоҳига қайтишади. Ғузордаги машғулотлар 18 июлга қадар давом эттирилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!