Суннатулла Мамадалиев: Қийин ўйинда ғалаба қозондик

8 апрель, 10:57 340

Суннатулла Мамадалиев: Қийин ўйинда ғалаба қозондик

 

Олий лиганинг 5-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Обод”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Суннатулла Мамадалиев ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди.

- “Обод”га қарши ўйин жуда қийин ўтди. Рақиб ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. Учрашув бошида ўз имкониятимиздан фойдалана олмадик. Лекин сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани қўлга киритдик. Асосийси мухлисларимизни хурсанд қилдик. Ишқибозлар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Уларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз деб умид қиламан, -дейди Суннатулла Мамадалиев.