
"Суонси" гол уришни биладиган ҳимоячи олиб келади
Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган жамоалардан бири - "Суонси Сити" ўз таркибини тўпурар ҳимоячи билан кучайтиришни истамоқда. Ана шу мақсадда бу жамоа ўз таркибига "Бенфика"нинг аргентиналик легионери Лисандро Лопесни қўшиб олмоқчи.
Айни пайтда "Суонси Сити" раҳбарияти Португалия чемпионати пешқадами билан 27 ёшли футболчининг ижараси бўйича музокара олиб бормоқда. Лисандро Лопес "Бенфика" таркибига 2013 йили 4 миллион евро эвазига келиб қўшилган.
Жорий мавсумда Лопес барча турнирларда 15 марта майдонга тушди ва тўртта гол урди.
Фикрлар