"Суонси" ҳимояни мустаҳкамлади

Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган "Суонси" камроқ гол ўтказиш мақсадида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Жамоа раҳбарияти "Норвич" клубида ўйнаётган тажрибали ҳимоячи Мартин Ольссонни сафга қўшиб олди.

Швециялик футболчи янги жамоаси билан икки ярим йиллик шартномага имзо чекди. Битим яна ярим йилга узайтирилиши мумкин.

Мартин Ольссон жорий мавсумда "Норвич" таркибида 20 марта ўйин ўтказиб, бир маротаба тўп ҳам киритган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!