"Суонси" ўз етакчисини 40 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас

29 июнь,2017, 17:50 244

“Суонси” клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Гильфи Сигурдссонни 40 млн фунтдан камига сотишни режалаштирмаяпти. Leicester Mercury нашрининг хабар беришича, 27 ёшли исландиялик футболчининг хизматларига “Лестер” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Таъкидлаш керакки, Уэльс клуби бундан аввалроқ “Эвертон”нинг Сигурдссон борасидаги 27 млн фунтлик таклифини рад этган эди. Бироқ, “Суонси” бу таклифга рад жавобини берган.

Маълумот учун, Исландия терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум АПЛда жами 38та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ўхшаш хабарлар