"Суонси" ўз сафига "Манчестер Сити" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

Daily Mirror нашрининг хабар беришича “Суонси” клуби ёзги трансферлар деразаси ёпилгунига қадар ўз сафига янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Уэльсликларнинг бу борадаги асосий нишони сифатида “Манчестер Сити” аъзоси Вильфрид Бони тилга олинмоқда. Берилган маълумотларга кўра "Суонси" аллақачон Кот-д'Ивуар терма жамоаси футболчиси учун “шаҳарлик”ларга расмий таклиф билан мурожаат қилишган ва 12,5 млн евро ваъда қилишган. Бироқ, рад жавобини олишган.

Энди улар бу борада 15 миллионлик янги таклиф тайёрлашмоқда. Бу нарх эса “Манчестер Сити”ни ҳам қаноатлантириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Бони  2013-2015 йилларда айнан “Суонси” клубида тўп сурган. У бу вақт мобайнида жами 75та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 35та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!