"Суонси" тўпурар ҳужумчисини ортга қайтармоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси ҳужумчиси Вильфрид Бони фаолиятини “Суонси”да давом эттиради.

Уэльс клуби 28 ёшли футболчини жамоага қайтармоқчи. Ёдингизда бўлса, ивуарлик футболчи 2015 йил айнан “оққушлар” сафидан “шаҳарлик”ка айланган эди.

Маълумот учун, Бони “Манчестер Сити” сафида жами 46 баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол киритишнинг уддасидан чиққан. “Суонси” сафида эса 70 та баҳсда 35 та гол киритишша муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!