“Суонси” тўпурари фаолиятини Туркияда давом эттирадиган бўлди

1 июнь, 17:30 141

“Суонси” тўпурари фаолиятини Туркияда давом эттирадиган бўлди

Англия премьер-лигаси вакили “Суонси” клуби форварди Бафетимби Гомис фаолиятини Туркия суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

Италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 31 ёшли француз ҳужумчиси “Галатасарой” клубига ўтишга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, Гомис ортда қолган мавсумни "Марсель" клуби сафида ижара асосида ўтказган эди. У чемпионатнинг 31та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.