Супер-кубок: "Севинч" ва "Металлург W" ўйинидан фоторепортаж

  "ЖАР" спорт мажмуида футбол бўйича Қаршининг "Севинч" ҳамда Бекободнинг "Металлург W" аёллар жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

  Эрталабдан шивалаб ёғаётган ёмғир ҳам футболчи қизларимизни шаштидан қайтаролмади.Учрашувнинг илк дақиқасиданоқ "Севинч" дарвозасига жарима тўпи белгиланди."Металлург" 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйин шиддатли тус олди.Биринчи бўлим тугаганлиги ҳақида ҳакам ҳуштаги чалинганида  "Севинч" 2:1 ҳисобида олдинда бораётган эди.Иккинчи бўлим ҳам қаршилик қизларнинг тўла устунлигида ўтди. 

"Металлург W"-"Севинч" 1-5. Cупер-кубок - "Севинч" аёллар жамоасида!

 

Подробно об игре здесь.....

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!