Суперлига. 5-турнинг дастлабки 2 ўйинига 22 мингдан зиёд мухлис келди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 5-тур ўйинлари старт олди. Турнинг илк ўйини Фарғонада кечди ва унда “Нефтчи” АГМКни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

ПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу ўйинни  11 200 нафар томошабин бевосита стадиондан туриб кузатди.

Куннинг иккинчи ўйини эса Навоийда кечди. Маҳаллий “Қизилқум” жамоаси “Бунёдкор”дан 0:1 ҳисобида енгилди. Мазкур беллашувга эса 11 253 нафар мухлис келди.

Шундай қилиб, 5-турнинг дастлабки икки ўйинига 22 453 нафар мухлис ташриф буюрди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!