Суперлига. "Пахтакор" ўзбек классикосида "Нефтчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда “шерлар” рақибдан 3:0 ҳисобида устун келди. Биринчи бўлим сўнггида “Нефтчи” футболчилари ўз дарвозаларини ишғол этиб қўйишган бўлса, иккинчи бўлимда Машарипов ҳамда Симичлар ўз исмларини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Ўзбекистон Суперлигаси. 4-тур

"Пахтакор" - "Нефтчи" 3:0 #Тугади

Гол: Исроилов (45 автогол), Марко Симич (46), Жалолиддин Машарипов (64)

"Пахтакор": Суюнов, Козак, Симич (с), Тожиев, Шораҳмедов (Сайфиев 66), Аҳмедов, Гриффитс, Машарипов, Яхшибоев, Безерра, Гонсалвеш.

Заҳира: Лобанов, Раҳматуллаев, Искандеров, Абдураҳимов, Ҳакимов, Аъзамов, Иброҳимов, Андреев.

"Нефтчи": Мирний, Шойқулов (Кимсанов 46), Эрматов (Мамасолиев 76), Ахмаджонов (Абдулҳақов 54), Махситалиев, Юсупов, Ғофуров, Исроилов, Маматов, Агалиев, Турсунов (с).

Заҳира: Абдужалилов, Пўлатов, Кимсанов, Бердиев, Мамасолиев, Исмоилов, Ўлмасалиев, Саматов.

Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов (19), Жасурбек Яхшибоев (21) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!