Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда

Суперлиганинг 7-тур учрашувларини кўриш учун жами 69 282 нафар томошабин стадионларга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур рақам футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши давом этаётганидан дарак беради.

Ортда қолган 7 та тур давомида жами 42 та учрашув ўтказилган бўлса, уларни жами 496 862 нафар ишқибоз стадионлардан кузатиб борди.

2017 йилги мавсумда жамоалар сони 4 тага кўпроқ эди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки 7 та турда жами 56 та ўйин ўтказилган. Мухлислар сони эса жами 306 562 нафарни ташкил қилган.

Мана шу рақамлар ҳам мухлислар сони борасида ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми 7-турига қадар мухлисларнинг стадионларгача ўртача ташрифи 5 474 нафарни ташкил қилган бўлса, Суперлиганинг илк мавсумида бу кўрсаткич 11 830 нафарга етди. Яъни, ҳозирча кўрсаткич икки баробар яхшиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!